Бухоро шаҳри куни фестивали ўтказилади

Oбуна бўлиш
Фестивал доирасида марафон, савдо ярмаркалари, миллий ҳунармандчилик маҳорат дарслари, миллий таомлар кўрик-танлови ва бошқа турли танловлар, кўргазма, илмий-амалий конференция ва гала концерт ўтказилади

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. 2017 йил 22 октябр куни "Бухоро — Шарқ гавҳари" шиори остида "Бухоро шаҳри куни" фестивали ўтказилиши белгиланган, деб хабар қилди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Бухоро - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро брендини дунёга тарғиб қилиш ишлари бошланди
Фестивал доирасида марафон, савдо ярмаркалари, миллий ҳунармандчилик маҳорат дарслари, миллий таомлар кўрик-танлови ва бошқа турли танловлар, кўргазма, илмий-амалий конференция ва гала концерт ўтказилади.

Шунингдек, фестивал доирасида: "Мен Бухорони севаман" марафони; "Бухоро — шарқ гавҳари" шиори остида фото ва видео роликлар кўрик-танлови; "Бухоро шаҳри куни" фестивали доирасида савдо ярмаркаси; Бухоро миллий ҳунармандчилиги мактабларининг маҳорат намойишлари; "Бухоронинг шоҳона таоми" кўрик-танлови ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Қўмита барчани фестивалга таклиф этиб қолган.

Янгиликлар лентаси
0