03:04 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Концерт Юлдуз Усмановой в амфитеатре

Санъаткорларнинг саҳнада ўзини тутиши ва муомала маданияти назорат остига олинади

© sputnik
Маданият
Ҳавола олиш
81932

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни ижодкорлар, санъат вакиллари ва журналистлар билан ўтказган учрашувида санъат оламидаги ҳозирги аҳволни қаттиқ танқид остига олганди

ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Маданият вазирлиги ўртасида тузилган бу ҳамкорлик асосида театр санъати, миллий ва замонавий қўшиқчилик, рақс санъати ҳамда телерадиоканалларда эфирга узатиладиган қўшиқ ва клипларнинг мазмун-моҳияти, республика санъат саройларида тақдим этиладиган концерт дастурларининг ўзбек миллий маънавиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссасини оширишга қаратилган тарғибот ишлари, ижодкорларнинг фаолияти, кийиниш маданияти, саҳнада ўзини тутиши, имиджи, муомала маданиятини назоратга олишни кўзда тутувчи ҳамкорлик ишлари, маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия масалаларида кенг кўламли фаолият олиб бориш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни ижодкорлар, санъат вакиллари ва журналистлар билан ўтказган учрашувида санъат оламидаги ҳозирги аҳволни қаттиқ танқид остига олганди.

Асосий мавзулар