12:58 21 Апрел 2018
Эфир
Скульптурная композиция Караван на Великом шелковом пути

Чилонзорда 80 метрли ҳайкалтарошлик композицияси ўрнатилди

© NuzUZ
Маданият
Ҳавола олиш
44610

“Буюк Ипак йўлидаги карвон” деб номланган ҳайкалтарошлик композицияси туристик кўчанинг бошланиши бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкентга кираверишда, Чилонзор туманида “Буюк Ипак йўлидаги карвон” деб номланган ҳайкалтарошлик композицияси ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Композицияда чўл ўртасида кетаётган савдогарлар карвони тасвирланган. Санъат асарининг умумий ўлчами  80 метрга 16 метрни ташкил қилди. Унинг муаллифи — Павел Макаров. Унинг ёрдамсчиси Содиқ Намозов.

Ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида Чилонзор туман ҳокими Даврон Хидоятов ҳамда Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси раси Азиз Абдухакимовлар ташриф буюришди.

Уларнинг сўзларига қараганда, ушбу ҳайкал Чилонзор туманидан жойлашган сайёҳлик кўчасининг бошланиши бўлар экан.

Асосий мавзулар