Канн фестивали совриндори Ўзбекистон ҳақида бадиий фильм ишлайди

© Sputnik / Алексей ДаничевОператор и ассистент на съемочной площадке
Оператор и ассистент на съемочной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япон кинорежиссёрининг суратга олиш гуруҳи ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистонда бўлиб, суратга олиш имкониятларини ўрганиб кетганди

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Канн фестивали совриндори, ўзининг қўрқинчли, триллер ва детектив жанридаги фильмлари билан машҳур япон режиссёри Киёси Куросава Ўзбекистон ҳақида бадиий фильм суратга олади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Лола Каримова-Тилляева с супругом Тимуром Тилляевым на 74-м Венецианском кинофестивале - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Мирзо Улуғбек ҳақида фильм Венеция кинофестивалида нуфузли мукофот олди

"Япония Маданият вазирлиги фильмни суратга олиш ишларини қўллаб-қувватлашини расман тасдиқлади ва сценарийни тасдиқлади. Фильмнинг бош мақсади Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришдан иборат бўлади", — деди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили.

Япон кинорежиссёрининг суратга олиш гуруҳи ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистонда бўлиб, суратга олиш имкониятларини ўрганиб кетганди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Японияга сафари чоғида ушбу масала ҳам муҳокама қилинганди.

Киёси Куросава —кинорежиссёр, сценарийнавис, актёр, ёзувчи ва кинотанқидчи. У фаолияти давомида 40дан ортиқ фильм суратга олган бўлиб, улар орасида "Даво", "Инсонийлик имтиҳони", "Жозиба" ва "Лабиринт" фильмлари машҳур.

2008 йилдаги Канн кинофестивалида унинг "Токио сонатаси" фильми жюри мукофотини қўлга киритган, 2015 йилда эса "Соҳилга саёҳат" фильми энг яхши режиссура учун мукофотланган.

Янгиликлар лентаси
0