Актёр Улуғбек Қодиров катта нуфузга эга бўлган бош вазир образини яратади

© uzbekkino.uzИслам-ходжа — главный визирь Хивинского ханства
Ислам-ходжа — главный визирь Хивинского ханства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агентлик Бадиий кенгашининг жорий йил 11 январда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Санкт-Петербург шаҳрида танланган макон ва либослар асосида фильм учун тайёрланган эскизлар ҳам муҳокама этилди. Ушбу фильмни жорий йил "Эзгу-филм" киностудиясида суратга олиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига асосан Хива хонлигининг бош вазири Исломхўжанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильм суратга олинмоқда, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

"Ушбу янги бадиий-публицистик фильм ХХ аср бошларида нафақат Хоразм музофоти балки, бутун Марказий Осиё ҳудуди, ҳатто Чор Руссиясининг амалдорлари орасида юксак нуфузга эга бўлган Хива хонлигининг Бош вазири Исломхўжанинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилади", — дейилади хабарда.

Валиахд Асфандиёр тўранинг ҳукмронлиги даврида Исломхўжа хонликнинг барча муҳим ва маъсулиятли вазифаларини ўз зиммасига олиб, кўплаб иншоатлар қурдирган. Қатор соҳаларда ислоҳотлар олиб борган. Бироқ, хонликнинг энг юқори амалдори, буюк ислоҳотчи Исломхўжа сирли равишда ўлдирилиб, ҳатто қотилликни фош этиш учун бошланган тергов ҳаракатлари босди-босди қилинган.

Бунинг сабаби нима, қарийб бир асрлик сирли фожианинг жавоби қаерда?

Ломают Дом Кино - Sputnik Ўзбекистон
Уйи бузилган киночилар янгича ишламоқчи, натижасини эса ё "Ўзбеккино" ё вақт кўрсатади
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига асосан Жўрабек Рўзметов сценарийи асосида, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинаётган "Исломхўжа" номли бадиий-публицистик филмида ҳали-ҳануз жавобини кутаётган ушбу қотиллик тафсилотларини ўрганишга бел боғлаган тадқиқодчи-тарихчи олим орадан бир аср ўтганига қарамай, мавжуд ҳужжатларга асосланиб, асл айбдорлар қиёфасини очишга ҳаракат қилади.

Фильмнинг режиссёрлик сценарийсини ёзиш жараёнида ижодий гуруҳ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, буюк аждодимизнинг Россия билан боғлиқ фаолиятини ўрганиб қайтди. Исломхўжа образини таниқли актёр Улуғбек Қодиров ижро этиши кутилмоқда. Шунингдек, айни кунларда фильмда рол ўйнаши мумкин бўлган актёрлар жамоаси ҳам саралаб олинмоқда.

Агентлик Бадиий кенгашининг жорий йил 11 январда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Санкт-Петербург шаҳрида танланган макон ва либослар асосида фильм учун тайёрланган эскизлар ҳам муҳокама этилди. Ушбу фильмни жорий йил "Эзгу-филм" киностудиясида суратга олиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0