05:27 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Маданият
Ҳавола олиш
64920

Концерт дастурида турли совғалар ва кўнгилочар уйинлар ўтказилади

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 8 март, халқаро хотин-қизлар байрами куни Москвада таниқли ўзбек эстрада қўшиқчиси Лола Йўлдошеванинг яккахон концерти бўлиб ўтади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Концерт ташкилотчилари мухлисларга ўзгача янги дастур тақдимоти ўтказилиши ҳақида ваъда беришмоқда.

Концерт дастурида турли совғалар ва кўнгилочар уйинлар ўтказилади.

Шунингдек, мухлислар Лолани 3 феврал куни Санкт-Петербургда ва 4 феврал куни Москвада кўришлари мумкин. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг Instagramдаги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябрь ойида Лола Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Ундан аввал ўзининг янги қўшигини Тожикистонда тақдимотини ўтказганди. 

Асосий мавзулар