ЮНEСКО Ўзбекистонлик ёш киночилар маҳоратини оширишга ёрдам бермоқда

Oбуна бўлиш
Кино соҳасида таниқли халқаро мутахассислар ўзбекистонлик ёш ижодкорлари учун тренинг семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Тошкентда ёш киноижодкорлар учун семинар-тренинг ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Семинарда, кино ижодкорлар, продюсерлар, сценарий муаллифлари учун кино лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни соҳа бўйича ўқитиш ташкил этилди. Маҳорат дарслари халқаро экспертлар, академик ҳамда киношунослар томонидан олиб борилди.

 

Хусусан, киноиндустрия соҳасида таниқли халқаро эксперт Биргит Бемерс хоним билан учрашув ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон киноси тарихидан яхши хабардорман. Унинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишиб, ривожига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Мақсад – юртингизда киноиндустрия соҳаси самарадорлигини оширишга кўмаклаш”,  – деди Б.Бемерс хоним.

“Кино соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаб бориш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Юртимизда маданият соҳасига берилаётган улкан эътибор нафақат ўсиб келаётган ёш ижодкорларга, балки соҳада ўз ўрнига эришиб улгурган мутахассисларга ҳам ўзгача бир илҳом ва янги ижодий парвоз бағишлайди. Мазкур тренинг бўлажак мутахассислар учун кўплаб ютуқларга эришиш йўлидаги яна бир имконият бўлди”, –дейди академик Акбар Ҳакимов.

Ушбу тадбир ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0