01:23 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Маданият
Ҳавола олиш
127841

Намойишларда фонограммадан фойдаланиш тақиқланди. Миллий маънавиятга мос келмайдиган клипларни кўрикдан ўтказувчи бадиий кенгаш ташкил этилди. Ушбу кенгаш кўригидан ўтмаган, белгиланган талабларга жавоб бермайдиган клип муаллифларининг лицензияси бекор қилинади

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Санъаткорлар ижодига маълум чекловлар қўйилиши билан бир қаторда,  санъаткорлар тўлайдиган давлат божининг ставкаси 10 фоиздан 7 фоизгача камайтирилди, деб ёзади "Зарафшон" газетаси.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Самарқанд шаҳридаги концерт залида бўлиб ўтган давра суҳбатида санъаткорларга берилаётган имконият ва улар олдига қўйилаётган талаблар, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, концертларни ўтказиш бўйича назоратни кучайтириш, санъаткор ва раққосаларнинг тўй-ҳашам, байрам тадбирлари, оммавий йиғинларда ўзини тутиши, кийиниш маданиятини тартибга солиш масалалари хусусида сўз юритган.

Абдуқаҳҳоровнинг айтишича, шу кунгача бир концерт дастури учун санъаткордан олган даромадининг 30 %и давлат божи сифатида ундириларди. Эндиликда бу фоиз ставкаси 10 фоиздан 7 %гача камайтирилди. Санъаткор фаолиятини расмийлаштиришга мавсумий, яъни уч ойлик лицензия, ногирон ва нафақадагиларга бепул лицензия бериш жорий этилди.

Намойишларда фонограммадан фойдаланиш тақиқланди. Миллий маънавиятга мос келмайдиган клипларни кўрикдан ўтказувчи бадиий кенгаш ташкил этилди. Ушбу кенгаш кўригидан ўтмаган, белгиланган талабларга жавоб бермайдиган клип муаллифларининг лицензияси бекор қилинади.

"Санъатнинг ҳеч бир тури бўйича муваффақиятларга меҳнатсиз эришиб бўлмайди. Қўшиқчиликда санъаткор овозида, кайфиятида, ҳатто юз ифодасида ҳам халқнинг руҳиятини акс эттириши зарур", деган "Ўзбекконцерт" раҳбари.

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева Самарқанд шаҳридаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари учун ўтказган маҳорат машғулотларида қўшиқчиликнинг шу каби сир-синоатлари ҳақида сўзлаб берди.

Асосий мавзулар