Ўзбекистонда хорижлик киноижодкорлар иштирокида триллер суратга олинади

© Sputnik / Наталья СеливерстоваВидеооператор
Видеооператор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бадиий фильмни суратга олиш ишлари Тошкент ва Бухорода ҳамда Россия ва Марокаш ҳудудларида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонда яқин кунларда Мухлиса Азизова режиссёрлигида Scorpion триллерини суратга олиш ишлари бошланади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонлик киноижодкорлар Бобур ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда тасвирга олмоқчи

Фильм Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш марказининг қўшма қарорига мувофиқ суратга олинади.

Фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси кўмагида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек Россия ва Марокаш давлатлари ҳудудида бўлиб ўтади.

Ижодий гуруҳдан хорижлик қатор мутахассислар, жумладан, германиялик оператор Макс Тцуи ўрин олган. У илгари ҳам Ўзбекистонга келган бўлиб, Бухоро ҳақидаги "Welcome to Bukhara" видеоролигига операторлик қилган.

Хорижлик киноижодкорлар суратга олиш ишларини бошлаш учун Тошкент шаҳрига етиб келишган ҳамда фильм лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Афсуски, фильм сюжети ҳозирча сир тутилмоқда. Лекин лойиҳада Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги иштирок этаётгани инобатга олинса, фильм ўткир сюжетли ва жангари жанрда бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Янгиликлар лентаси
0