17:43 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Певица Лола Юлдашева

Эксклюзив: Лола Йўлдошева Россиядаги ҳаёти ва ижоди ҳақида интервью берди

Фото: Бегзод Рустамов
Маданият
Ҳавола олиш
Лев Рыжков
362743

Таниқли экстрада қўшиқчиси Лола Йўлдошева Sputnik таҳририятига берган эксклюзив интервьюсида Россиядаги ҳаёти, концертни ташкил қилиш бўйича қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik, Лев Рыжков. Таниқли ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошева узоқ танаффусдан сўнг Москвада катта концерт берди. Концерт 8 март куни бўлиб ўтди ва мухлисларга катта завқ улашди. Sputnik мухбири хонанда концертга тайёргарлик кўраётган жойга кириб боришга муваффақ бўлди ва мафтункор Лола билан суҳбатлашди.

Тайёргарлик жойи болалар рақс студиясида жойлашган. Битта залда Лола рақс усталари билан тайёргарлик кўрмоқда, бошқа хонада эса ёш болалар шуғулланишмоқда. Йўлдошева танаффус қилганида болалар унинг олдига келиб, саломлашишди. "Фарзандларингизга саломларимизни етказиб қўйинг!", — меҳрибонлик билан деди ёш раққоса. "Албатта, етказаман", — дейди мулойимлик билан Лола.

Концерт олдидан қизғин тайёргарлик жараёни кечмоқда. Лоланинг телефонига тинимсиз қўнғироқлар бўлмоқда. Концерт либосларини аэропортда кутиб олишди, лекин Тошкентдан учиб келган гитарачи ҳали йўқ. Зудлик билан унга такси чақириш керак…

"Концерт — ҳар доим жуда ҳаяжонли тадбир, ҳар қандай артист унга жуда катта масъулият билан ёндошади. Бу ўзига хос сарҳисоб вақтидир. Бу жонли энергия туйғуси — ҳеч қандай аудиоёзув унга тенг келмайди. Бу энергия алмашинувидир: сен берасан, ва шу вақтнинг ўзида ўзинг ҳам оласан. Ана шундай алмашинув. Буни оддий сўз билан таърифлаш мумкин эмас. Буни фақат ҳис қилиш лозим. Шунинг учун биз артистлар учун бу жуда муҳим", — дейди Лола.

Чемоданларга солинган либослар

- Мен катта концертларга тайёргарлик кўриш бу жуда асабли иш эканлигини ҳар доим билардим. Лекин самолётларни ҳам кутиб олиш кераклиги умуман ҳаёлимга келмаган экан.

Концерт Лолы Юлдашевой в Москве прошел с аншлагом
Фото: Бегзод Рустамов
Концерт Лолы Юлдашевой в Москве прошел с аншлагом

— Сиз нима деб ўйлагандингиз! Бугун эрталаб бир нечта либослар солинган чемоданлар самолётда учиб келди — мен ва рақс усталари учун. Тайёргарлик жуда жиддий. Ўйлашимча, қайси ишга қўл урмагин, унга биринчи навбатда муҳаббат билан ёндошиш зарур. Фақат ўшанда ишни 100% уддасидан чиқиш мумкин.

- Либослар солинган чемоданлар нечтаси шахсан сиз учун?

— Концертимиз уч бўлимдан иборат. Бу учта либос дегани. Либослар билан Зулфия Султон шуғулланади — у менинг жуда яқин дизайнер дугонам. Кўп йиллар давомида мен учун либослар яратади.

Умуман олганда Зулфия — Ўзбекистон мода саноатининг ғуруридир. У турли давлатларда, хусусан Милан, Париж ва Москвадаги "Мерседес фэшн вик" кўргазмасида қатнашган. Менга унинг ишга бўлган муносабати жуда ёқади, у ишга улкан муҳаббат ва бтун борлиғи билан ёндошади. Ҳар бир либос — қўл меҳнати, хэнд-мейд ҳисобланади.

Масалан, Зулфия битта либосда ўн мингга яқин гулларни алоҳида қўлда тикиб чиққан. Ҳар бир гул майда деталлардан иборат, улар қўлда қирқилиб, тикилади. Умуман олганда бу ҳақиқий санъат асари ҳисобланади.

- Сизга концерт либослари кеч қолмаганми?

— Улар ҳеч кечон кеч қолмаган. Либослар тикилиши Тошкентда бугун эрталаб соат 4 гача ўз якунига етган. Соат 7 да самолётда жўнатилган. Бу Тошкент аэропортида соат 5 да бўлгани дегани. Сўнгги сонияларда кичик қисмлари тикилган. Барча либослар чемонданларга солиниб, диққат билан уралган ва шу вақтнинг ўзида аэропортга олиб борилган.

Ватандошларга меҳр ва иссиқлик туҳфа этиш

- Сиз сўнгги вақтларда умуман жуда кам чиқиш қилмоқдасиз? Нима сабабдан?

— Мен жуда ҳам кам демаган бўлардим. Яқинда Тошкентда яккахон концертим бўлиб ўтди. Шу вақтларда Москва ва Нью-Йоркда ҳам концертларим бўлди. Гап шундаки, оилавий шароитим туфайли мен Москвага кўчиб ўтдим, шунинг учун кўпам концерт бериш имконияти бўлмади. Лекин ўйлайманки, шу йилда бу албатта тўғриланади.

Певица Лола Юлдашева порадовала своих слушателей в Международный женский день
Фото: Бегзод Рустамов
Певица Лола Юлдашева порадовала своих слушателей в Международный женский день

- Лола сиз дунёнинг энг машҳур концерт саҳналарида чиққансиз. Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистонлик артистлар қайси йўлдан кетишлари зарур, миллий анъаналарини ривожлантириш зарурми ёки хорижий мамлакатлар мусиқа ижод намуналарига ўтиш керакми?

— Агар кулинария аллегориясини давом эттирадиган бўлсак, ўзбек мусиқаси — бу жуда улкан ошхона. Бундай мусиқани куйлаш учун албатта қобилият бўлиши керак. Ишонинг, биздаги уйғунлик, мелизматикани ўзлаштириш жуда қийин. Фикримча — энг яхшиси ҳар доим ўзига хосликни сақлаб волиш керак. Ўз илдизларини унутиш керак эмас. Албатта, ҳозир ҳаёт шиддат билан ўтиб бормоқда, тенденцияларга улгуриш қийин. Ҳар куни қандайдир янгилик бор. Мусиқада ҳам шундай. Шунинг учун албатта вақт билан бирга юриш мумкин. Лекин ўша миллатимизга мос бўлган ўзига хосликни йўқотиш керак эмас. Ўшанда, ўйлашимча, жуда қизиқарли синтез ҳосил бўлади.

- Сиз концертга қандай тайёргарлик кўряпсиз, Тошкентдан мусиқачилар ҳозиргина келган бўлса?

— Ҳозир мусиқачиларсиз тайёргарлик кўриш мумкин, шунинг учун "минус-аранжировка — товушсиз" бор. Рақсларни шу залда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Худди шундан залда вокал билан шуғулланаман.

- Ватандошларингиз эсингизда борлиги ва уларга Москвада чиқиш учун имконият бераётганингиз жуда яхши. Кейинчалик ҳам улар билан ишлайсизми?

— Сиз тасаввур ҳам қилолмайсиз, бу уларга қанчалик қувонч келтиради. Улар бунда куч олишади. Москвада концерт берганимда, улар ҳеч қандай томонларни сўрамасдан, ҳеч қандай гонорар ёки шартларни муҳокама қилишмайди. Умуман ҳеч нарсани! Чунки улар учун — бу байрам. Бу уларнинг ҳаёти. Шунинг учун улар шу кучни олиш учун келишади. Улар қувватни олиб, қайтиб кетишади. Ишларини Тошкентда давом эттиришади.

- Умуман олганда, ўз ватанида мусиқачилар супер юлдуз бўлиш имкониятига эгами?

— Умид қиламанки, Ўзбекистоннинг келажаги буюк. Бизда қобилиятли артистлар кўп. Албатта, уларга йўл очиб бериш керак. Қобилиятли артистларга ёрдам берилса, ривожланамиз.

- Концертингизда кимни кўпроқ кўришни истайсиз?

— Албатта ватандошларимни. Севимли мусиқа ва қўшиқларни соғинган инсонлар ҳақида ўйлайман. Айрим инсонлар Ўзбекистонга бориш имкониятига эга эмас. Улар бу ерда ўқишади ёки ишлашади. Айрим қўшиқларимга 15 йил бўлган. Уларни эшитиб улғайганлар бор. Ватанимиз, уйимиз тафтини улашиш ва шу ерда бундай совуқ пайтларда илиқлик ила қарши олиш мен учун жуда муҳим.

Қордан завқ олиш

- Сиз ҳозир Москвада яшайсизми?

— Ҳа, биз Москвада яшаймиз. Болалар мактабда ўқишади. Улар ҳар куни уйга келганда мени ўз баҳолари билан хурсанд қилишади. Беш баҳолари билан!

- Совуқ қотмадизми?

— Биз қуёш одамларимиз, албатта бу ерда бизга қуёш нури камлик қилди. Бу ерга келганимизда, биринчи ойларда мен жуда қийналдим. Уйғонганимда менга иссиқлик, ёруғлик етишмасди. Мен қуёшни, унинг нурида исинишни истардим. Бундан мени кайфиятимга боғлиқ. Мен ижодкор бўлганим туфайли, об-ҳаво менга жуда таъсир кўрсатади. Уйғонганимда ҳаво булут бўлса, мен ҳам хомуш, кайфиятсиз бўлиб юраман. Бироқ инсон ҳамма нарсага кўникар экан.

- Демак, сиз Москва иқлимига ўрганибсизде?

— Ҳозир кўникдим. Мени об-ҳаво безовта қилмаяпти. Мен қорга хурсанд бўлишни ўргандим. Феврал ва мартдаги қор — бу ҳар доим қуёш ва қувонч дегани. Қор ёққанда фарзандлар билан кийиниб, паркка чиқамиз. У ерда сайр қилиб, қорбўрон ўйнаймиз. Совуққотмаймиз, биз қувонамиз.

Узбекская певица Лола Юлдашева
Фото: Бегзод Рустамов
Узбекская певица Лола Юлдашева

- Тошкентни соғинасизми?

— Сизга қандай айтсам экан? Қаерда йўқ эканмиз, ўша жой яхши бўлади. Бироқ менинг ҳолатимда менга ҳамма жойда яхши, чунки агар ўзинг билан ҳамоҳанг бўлсанг — ички ҳолатинг тинч, қулай ва тафтли бўлади. Қаерда бўлишингдан қатъи назар, ёнингда яқинларинг, севимли инсонлар сен билан бирга бўлишса, шу етарли.

- Турмуш ўртоғингиз ҳақида айтиб беринг. Ким бўлиб ишлайди? Ахир, муштарийларимиз у ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмаску!

— Ўйлайманки, билишмайди. Мен яқинда турмушга чиқдим. Атиги 2 йил олдин. Бу ҳозирча сир бўлиб қолсин.

- Турмуш ўртоғингиз бой инсонми?

— Биласизми, бойлик тушунчаси — мавҳум тушунча. Ким учундир унча бой бўлмаслиги мумкин. Кимгадир, эҳтимол, бу мукаммалик ва молиявий фаровонликнинг энг юқори чўққисидир. Шунинг учун ҳаммаси нисбий. Менга ҳаммаси етарли.

Асосий мавзулар