Британия музейи Ўзбекистонга Мирзо Улуғбек пиёласининг нусхасини тайёрлаб беради

© SputnikПамятник Мирзо Улугбеку в посольстве Узбекистана в России
Памятник Мирзо Улугбеку в посольстве Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узунлиги 15 сантиметрга тенг бўлган мазкур пиёла юз қисмига "Улуғбек Кўрагон" деб ёзилган

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Лондонда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази раҳбарларидан иборат гуруҳ Британия музейи директори Ҳартвиг Фишер билан учрашди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар берди.

Бу музейда Ўзбекистон тарихига оид ўта ноёб экспонат – Мирзо Улуғбек сув ичган пиёла сақланади. Узунлиги 15 сантиметрга тенг бўлган мазкур пиёла юз қисмига "Улуғбек Кўрагон" деб ёзилган. У яшил рангли нефрит тошдан, ўта моҳирлик билан сайқалланган. Идиш банди аждар шаклида бўлиб, оғзи пиёла учини тишлаган, оёқлари эса ерга тегиб туради. Унинг оғиз тегар ери лаб шаклида, унга "Карами Ҳаққа ниҳоят йўқ" ("Аллоҳ таоло карамининг чеки йўқ") ёзуви битилган.

© ИА ЖахонПиала Мирзо Улугбека в Британском музее
Пиала Мирзо Улугбека в Британском музее - Sputnik Ўзбекистон
Пиала Мирзо Улугбека в Британском музее

"Ўша вақтлар Мовароуннаҳрда нефрит тоши ноёб саналган. Чақмоқ уришидан сақлаш мақсадида пиёла нефритдан ишланган. Ажабланарлиси шундаки, ушбу тошдан ясалган идишга солинган заҳар ўз таъсир кучини йўқотган. Шу боис, бундай пиёла эгалари ичимликни бехавотир истеъмол қилишган", — дейилади хабарда.

Британия музейидаги учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини изҳор этди. Музокаралар натижасида Британия музейи ходимларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, музей фондида сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид нодир экспонатларни тадқиқ этиш, уларнинг каталогларини яратиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг мазкур музейда амалиёт ўташларини жорий қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Мазкур музей Ўзбекистон буюртмасига биноан Мирзо Улуғбек фойдаланган нодир пиёланинг нусхасини тайёрлаб беришга тайёр эканини маълум қилди.

Британия музейи ўзида 8 миллиондан зиёд ашёларни тўплаган бўлиб, ҳар йили бу ер 7 миллион нафарга яқин кишини қабул қилади.

Янгиликлар лентаси
0