Японияда Ўзбекистон ҳафталиги бўлиб ўтади

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳафталикда Япониянинг Токио, Нагоя ва Осака шаҳарларида концерт намойишлари ўтказилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Жорий йилнинг 14-22 май кунлари Японияда Ўзбекистон ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, ҳафталикда Япониянинг Токио, Нагоя ва Осака шаҳарларида концерт намойишлари ўтказилиши режалаштирилган.

"Илк бора ташкил этилаётган Ўзбекистон ҳафталиги японияликларда улкан таассурот қолдиради деган умиддамиз. Чунки ушбу тадбирга санъат аҳли жуда катта тайёргарлик кўрмоқда", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0