03:58 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Главное здание САМГИИЯ

Самарқандда Вебстер университетининг магистратураси очилади

© САМГИИЯ
Маданият
Ҳавола олиш
96 0 0

Самарқанд чет тиллари институти ва АҚШнинг Вебстер университети ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Самарқанд Давлат чет тиллар институтида Америка Қўшма Штатларининг Вебстер университетиинг магистратураси очилади, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Дунё рейтингида салоҳиятли кадрлар етказиб бериш даражасига кўра юқори ўринларда турувчи ушбу хориж университети билан ўзаро ҳамкорликда бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, малакали мутахассислар тайёрлашга эришиш бўйича дастлабки алоқаларга киришилганига кўп вақт бўлгани йўқ.

Жорий йилнинг май ойида Вебстер университети профессор олимлари илк бор кўҳна кентга ташриф буюрган бўлса, июл ойи охирида самарқандлик олимлар Америкада бўлиб, ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришди.

СамДЧТИда Вебстер университети делегацияси билан учрашув

Мазкур университет вице-президенти Питер Махер ва чет тили факультети декани доктор Дже Кайзернинг бу галги ташрифи ҳам ишчан руҳда ўтди. Тадбирда томонлар мазкур ҳамкорлик алоқаларининг икки томон учун фойдали эканлигини қайд этишди.

Ташриф давомида меҳмонлар СамДЧТИ ўқитувчилари билан семинар-тренинг ўтказиб, соҳага доир илғор тажрибаларини ўртоқлашди. Яқин келажакда Вебстер университети талабалари учун Самарқандда қисқа муддатли “Ўзбек тили ва маданияти” ўқув курсларини ташкил қилиш, америкалик профессор-ўқитувчиларни институтнинг ўқув жараёнларига жалб этиш масалалари юзасидан келишиб олдилар.

Асосий мавзулар