Харуки Мураками Нобел мукофоти муқобилидан воз кечди

© REUTERS / Ritzau Scanpix DenmarkЯпонский писатель Харуки Мураками
Японский писатель Харуки Мураками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машҳур ёзувчи Харуки Мураками 2018 йилда Нобел мукофоти ўрнига таъсиси этилган Швеция Янги академияси мукофотидан воз кечди.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Япониялик ёзувчи  Харуки Мураками адабиёт бўйича 2018 йилда Нобель мукофоти ўрнига таъсиси этилган муқобил мукофотдан воз кечди, деб хабар қилмоқда RT Kyodo агентлигига асосан.

Хабарда айтилишига кўра муаллиф Швециянинг Янги академияси билан боғланиб унинг номзодини 2018 йил мукофот бериш мўлжалланган муаллифлар қисқа рўйхатидан (шорт-лист) чиқаришни илтимос қилган.

Япониялик дунёга машҳур ёзувчи ўзининг ушбу қарорини “барча куч-эътиборини китоб ёзишда жамлаш ва медиа диққатидан узоқроқда бўлиш” истаги билан ифодалаган.

Маълумот учун, Швеция академияси 2018 йилнинг май ойида ушбу йил адабиёт соҳасида Нобель мукофоти берилмаслигини эълон қилган эди. Унинг ўрнига муқобил мукофот сифатида Швеция Янги академияси мукофоти таъсис этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, адабиёт соҳасида бериладиган Нобель мукофоти 100 йилдан олдин таъсиси этилган бўлиб, у ушбу соҳадаги энг нуфузли мукофот ҳисобланади. Турли йилларда Нобель мукофоти Бернард Шоу, Рабиндранат Тагор, Редярд Киплинг, Эрнест Хэмингуэй, Томас Манн каби буюк ёзувчиларга берилган. 

Янгиликлар лентаси
0