02:52 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Шахло Ахмедова

Шаҳло Аҳмедова лицензияси тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

© Instagram / shahloahmedova
Маданият
Ҳавола олиш
662350

Хонанда бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида Россия ОАВлардан хабардор бўлди ва ушбу ҳодиса ҳақида Instagram саҳифасида изоҳ ёзди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Хонанда Шаҳло Аҳмедова 16 ноябрь куни Instagramдаги ўз саҳифасида “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётгани учун лицензиясидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабар бўйича изоҳ ёзди. 

“Очиғини айтсам, содир бўлаётган ҳодисадан шокдаман”, - деб ёзди ўзбек хонандаси. Ўз постига хабарнинг скриншотини, смайлик ва бир неча хештегларни қўшиб қўйган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Шахло Ахмедова (@shahloahmedova)

Instagram фойдаланувчилари унинг изоҳига турлича муносабат билдиришган, аксарият муштарийлар Аҳмедовани қўллаб-қувватлашган. Instagramда бу масала бўйича мунозара авжига чиққан.

“Клип менга жуда ёқди, ҳеч қандай ножўя ҳаракатларни мен ҳам, дўстларим ҳам кўришмади”, - деб ёзади aleksey.shinyaev.

“Яхши клип, ҳеч қандай уятли жойи йўқ”, - деб тасдиқлайди raimkulovanvar.

“Менимча, “Ўзбекконцерт” мажлисларида барча хонандаларни қандай клипларни  олиш мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришса керак”, - деб қўшимча қилди nigamad19882106.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада  Шаҳло Аҳмедова “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётгани учун лицензиясидан маҳрум қилинганди.

Асосий мавзулар