02:36 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Певица Юлдуз Усманова

Ҳар бир қўшиғимга жавоб бераман, сен эса соқолингни йиғиштир: San Jayга видеомурожаат

© Официальный сайт Юлдуз Усмановой
Маданият
Ҳавола олиш
590632

“Қўшиқларимни ўзим ёзиб келаман. 30 йилдан бери ҳар бир қўшиғимга, ҳар бир сатрига ўзим нуқта қўйиб келяпман”, - дейди Усмонова.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Интернетда Сан Жай маҳаллий ОАВлардан бирига берган интервью видеоси тарқалди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Қироличаман” номли қўшиғининг ғоя муаллифи San Jayнинг ўзи эканини айтади.

Юлдуз Усмонова San Jayнинг сўзларига видео мурожаат билан жавоб беради.

“Ғоя меники деб айтасанми? Сўз, ғоя ҳам сеники эмас. Қўшиқларимни ўзим ёзиб келаман. 30 йилдан бери ҳар бир қўшиғимга, ҳар бир сатрига ўзим нуқта қўйиб келяпман. Этагимга осилганлар эътиборига айтяпман. Ҳар хил сайтлар ўзига реклама қилиш учун санъаткорларни бир-бири устига тушириш ҳар хил нарсалар қилишади ”, – деди Усмонова.

Усмонова ғоялар кўп, ғояни етказиб айтадиган одам йўқ дея сўзини давом этади.

Юлдуз Усмонова қўшиқчи San Jay имижи ҳақида ҳам айтиб ўтади.

“Бу соқолли болани танимадим. Лекин соқолни сал йиғиштириб, ўзини ўнглаб олиб юрса яхши бўлар эди. “Ўзбекнаво” ҳам қаерга қараяпти, билмадим. Санъаткорлар соқол қўйиши нотўғри. Сен санъаткор бўлсанг, жуда ҳам идеяга бой бўлсанг, сен нега унақа қилиб юрибсан? Иккинчидан гапингни ўйлаб гапир”, – деб қўшимча қилди Усмонова.

Асосий мавзулар