Юбилей: Юлдуз Усмоновага туғилган кунида нима совға қилинди - видео

© instagram / xalimaxonimЮлдуз Усманова и Халима Ибрагимова
Юлдуз Усманова и Халима Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан миллионлаб мухлислар ўзбек эстрадаси примадоннасига ўз табрикларини йўлламоқда.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ўзбек комик актрисаси Ҳалимахон Иброҳимова Instagramдаги саҳифасида Юлдуз Усмонованинг туғилган кунида олинган видеони жойлаштирди.

Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан миллионлаб мухлислар ўзбек эстрадаси примадоннасига ўз табрикларини йўлламоқда.

Видеода Юлдуз Усмоновага яқинлардан чиройли торт тақдим этилганлигини кўриш мумкин. Торт устида 19 рақами тасвирланган шамлар ҳам бор.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Хаммага е"к,ишим шартмас!!! (@xalimaxonim)

 

“19 бахориз муборак”, - деб ёзган xalimaxonim ўз саҳифасида.

Видео остида ўзбекистонликлар кўплаб табрик сўзларини ёзишмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 1963 йилда Марғилон шаҳрида туғилган.

Унда бир нафар қизи – Нилуфар Усмонова ва беш нафар набираси бор.

Юлдуз Усмонова Тожикистон ва Туркманистон халқ артисти ва Қозоғистон хизмат кўрсатган артист унвонларига эга.

Янгиликлар лентаси
0