06:00 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Павильон №66 Культура (Узбекская ССР) на территории ВДНХ

Ўзбекистон ВДНХдаги павильонни ўзига қайтариб олмоқчи

© Sputnik / Владимир Астапкович
Маданият
Ҳавола олиш
704 0 0

ВДНХ боғидаги 66-сонли павильон 1964 йилгача “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси” деб номналарди. Кейинчалик “Совет маданияти” деб қайта номланган. Ҳозирда федерал аҳамиятдаги маданий мерос объекти реставрация қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Тошкент Москва билан Ўзбекистонга Бутунроссия кўргазмалар маркази (ВВЦ) ҳудудидаги павильонни қайтариш масаласи бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Федерация кенгаши қўмитасининг иқтисодий сиёсат бўйича раиси Дмитрий Мезенцев билан бўлган учрашувда маълум қилди.

Павильон Культура (Узбекская ССР) на ВДНХ, архивное фото
© Sputnik / Валерий Шустов
Павильон "Культура" ("Узбекская ССР") на ВДНХ, архивное фото

“Биз ҳозир ташқи ишлар вазирлиги билан бизга ВДНХда павильон ажратиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Агар ёдингизда бўлса, 66-сонли павильон Ўзбекистонга тегишли эди. Биз ҳозир реставрация қилиб, Ўзбекистон павильонини ишга тушириш учун уни қайтариб олмоқчимиз”, - дея Асадовнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости. Элчи павильон чиройлиги, миллий анъаналарни инобатга олган ҳолда қурилганини таъкидлаб ўтди.

66-сонли павильон 1954 йилда архитектор Стефан Полупановнинг лойиҳаси бўйича қурилган. Павильон биноси ғўза шаклидаги элементлар билан безатилган ва ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб турган.

Павильон №66 Культура (Узбекская ССР), построенный в 1954 году, на территории ВДНХ
© Sputnik / Артем Житенев
Павильон №66 "Культура" ("Узбекская ССР"), построенный в 1954 году, на территории ВДНХ

Ҳозирда павильон реставрация қилинмоқда.

Асосий мавзулар