Турк сериали юлдузи "Барон 2" фильмида суратга тушади

© Кадр из фильмаЗвезда турецкого сериала сыграет в узбекском фильме "Барон 2"
Звезда турецкого сериала сыграет в узбекском фильме Барон 2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актёр Каан Урганджиўғли "Қора муҳаббат" сериалида ёвуз Эмир ролини ижро этган

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. "Қора муҳаббат" сериали орқали танилганТуркиянинг машҳур актёри Каан Урганжиоғли "Барон 2" ўзбек фильмида бош ролни ижро этади, деб хабар қилмоқда Telegram-канал.

Кинокамера на съемочной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мусулмон киноси фестивалида иккита фильм билан қатнашади

Эслатиб ўтамиз, "Барон" фильми биринчи қисми премьераси Тошкентда 2016 йилда январь ойи ўрталарида ўтказилган эди. Картинада бош ролларни Улуғбек Қодиров ва Фарҳод Маҳмудовлар ижро этишган.

Фильмни суратга олиш ишлари нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ва Туркияда ҳам олиб борилган.

Фильмда шунингдек, россиялик актёрлар Андрей смоляков, Виктор Вержбицкий ва Павел Прилучнийлар ҳам рол ижро этганлар.

Актёр Каан Урганджиўғли "Қора муҳаббат" сериалида ёвуз Эмир ролини ижро этган.

Каан ўз ролини шу даражада қойилмақом қилиб ижро этганки, ҳозирда артист сериалнинг энг дидли актёрлари рейтингида сериалдаги бошқа ҳамкасбларидан ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

Янгиликлар лентаси
0