Оскар мукофоти қайси фильмга берилгани маълум бўлди

© AFP 2023 / FREDERIC J. BROWNСтатуэтки премии "Оскар"
Статуэтки премии Оскар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Яшил китоб"да - АҚШда 1960 йилларда ҳали кучли бўлган ирқчилик ҳамда инсонлар орасидаги муҳаббат акс этган.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Голливудда 91 – Оскар мукофоти топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Америка кино академияси 2018 йилнинг “энг яхши оригинал сценарийси” деб деб режиссер Питер Фарреллининг “Яшил китоб” кинолентасини эълон қилди.  

Фильм АҚШда 1962 йилда содир бўлган воқеаларга асосланган. Унда таниқли мусиқачи Дон Ширли ва унинг ҳайдовчиси Тони Липа америка жануби бўйлаб амалга оширган саёҳатлари давомида “яшил китоб” номли йўл кўрсатгичдан фойдаланишади. Ушбу йўл кўрсатгичда қора танли америкаликлар учун хавфсиз бўлган жойлар кўрсатилган эди.

Ушбу номинация бўйича энг яхши картина учун “Яшил китоб”, “Рома”, "Фаворитка", "Қора пантера", "Ҳукумат", "Қора уруғли киши", "Юлдуз туғилди ", "Богем рапсодияси" фильмлари беллашган эди.

Бундан бироз олдин “Яшил китоб” АҚШ продюсерлари гильдияси мукофотига ҳам сазовор бўлган эди.

Шундай қилиб, бу йилги Оскар мукофотининг қолган номинациялари бўйича ғолибларни келтирамиз:

  • “энг яхши эркак роли” - Рами Малек, “Богем рапсодияси” фильмида Фредди Меркьюри роли учун.
  • "энг яхши аёл роли " — Оливия Колман, "Фаворитка" фильмида бош роли учун;
  • "хорижий тилдаги энг яхши фильм " — мексиканинг "Рома" картинаси. У Мехикода 1970 йилларда оддий оила ҳаётини акс этган;

Қайд этиш жоизки сўнгги 30 йил давомида “Оскар” мукофотини топшириш маросими илк бор бошловчисиз ўтди.

Янгиликлар лентаси
0