“Браво” ва актриса Ҳалимахоннинг лицензияси тугатилди

© Instagram / xalimaxonimХалида Ибрагимова
Халида Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“BRAVO” жамоаси ва Ҳалима Ибрагимованинг лицензиялари 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан 26 февралдан эътиборан “Браво” жамоаси ва актриса Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси тугатилди.

Бу маълумотни Sputnik Ўзбекистон мухбирига “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати тасдиқлади.

Халида Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Қизиқчи Ҳалимахон ҳам “Kiki” рақсини ўйнади

Маълум қилинишича, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти” мавзусида йиғилиш ўтказилди. 

“Давра суҳбатида қизиқчи ва сўз усталарининг ижодида кузатилаётган камчилик ва қусурларни бартараф этиш, олдини олиш ва тартибга солиш каби муҳим масалалар кўтарилиши кўзда тутилган,” – деб таъкидланди “Ўзбекконцерт” матбуот хизматида.

“Ўзбекконцерт” билан тузган лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, яъни ўтказилган концерт дастурларида муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатларимиз, одоб-аҳлоқ, маънавий қадриятларга ёт бўлган, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали ўзбек сўз санъати обрўсига путур етказаётгани, ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмагани учун сўз усталари “BRAVO” ва Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевналарнинг лицензиялари 2019 йилнинг 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилади”, - деб маълум қилинди “Ўзбекконцерт” матбуот хизматида.

Шу билан бирга, сўз усталари (“Гап йўқ-триоси”) Сардор Ташмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабаевлар ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган мазмунан саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган “оммавий маданият” ва ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи видео клипларни ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги учун огоҳлантирилди ҳамда келгусида шу каби ҳолатлар такрорланса, уларнинг лицензиялари ҳам тўхтатилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кундан аввал ижтимоий тармоқларда актриса Ҳалима Ибрагимованинг сўкингани тасвирланган видеолар тарқалди.

Янгиликлар лентаси
0