19:23 23 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Диалог с какаду: Дима Билан познакомился в Ташкенте с попугаем - фото

Дима Билан Тошкентда гапдон тўтиқуш билан танишди -фото

© Instagram
Маданият
Ҳавола олиш
80310

Россиялик машҳур юлдуз Дима Билан Ўзбекистон билан хайрлашишдан аввал Тошкентда гўзал ва гапдон какаду билан танишгани ҳақида бизнинг репортажимизда ўқинг.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Куни кеча Тошкентда Humo Arenaнинг шов-шувли очилиш маросими ўтказилиб, тадбирда минглаб ўзбекистонликлар ва санъат соҳасининг энг ёрқин вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда қатнашган ва "хит" тароналарини ижро этган Россия "поп қироли" Филипп Киркоров ўзбекистонликларни чин маънода кўзни қамаштирувчи саҳна либоси билан ҳайратга солди. Киркоровнинг қўшиғи залнинг аксарият қисмини "ўйнатди". Ёшлар эса рус санъаткорига жўр бўлиб куйладилар.

Шунингдек, тадбирда бошловчилик қилган Николай Басков ҳам гапга чечанлиги ва ҳазиллари билан маросим иштирокчилари кайфиятини кўтарди. Оёғи синганига қарамай, қийинчиликларни менсимай зални "қиздирган" Дима Биланни айтмайсизми.

Диалог с какаду: Дима Билан познакомился в Ташкенте с попугаем
Instagram
Диалог с какаду: Дима Билан познакомился в Ташкенте с попугаем

Бугун эса артист ўзининг Instagram ида тошкентлик Жако лақабли тўтиқуш билан бўлиб ўтган танишуви ҳақида ёзиб қолдирди.

Дима Билан бу учрашувга шу қадар хурсанд бўлдики, оппоқ тўти билан гаплашаётгани акс этган жуда кўплаб видеоларни суратга олиб ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Санъаткор шунингдек, спорт мажмуасининг шов-шувли ва тантанали очилиш маросими учун барчага миннатдорлик билдирган ва Тошкентга улкан зафарлар ҳамда янги ғалабаларни тилаб қолган.

 

Асосий мавзулар