01:34 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Вручение музыкальной премии BraVo

Шаҳзода Кремльда Филипп Киркоровдан махсус совғани қабул қилиб олди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова
Маданият
Ҳавола олиш
51610

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Кремль саройи саҳнасида Россия ва жаҳон эстрадаси юлдузлари билан биргаликда чиқиш қилиб, BraVo халқаро мусиқий санъат танловида иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik, Лев Рыжков. Оммабоп мусиқа соҳасида ўтказиладиган BraVo Халқаро профессионал мусиқий мукофот танловида иштирок этаётган ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода Филипп Киркоровнинг шахсан ўзидан махсус ютуқни қабул қилиб олди, деб хабар қилди Sputnik мухбири воқеа жойидан.

Россия эстрадаси қироли мусиқий танлов жўғрофияси кенгайгани муносабати билан, таклиф этилган махсус меҳмон сифатида ўзбек хонандасига эсдалик ҳайкалчани тақдим этди.

"Сиз Ўзбекистоннинг буюк хонандасисиз", — деди Киркоров, Шаҳзодага мукофотни топширар экан.

Шаҳзода ўз навбатида танлов ташаббускорларига миннатдорлик билдирди ва бундай эътибордан ғоятда таъсирланганини айтди. Артист барча меҳмонларни 21 март куни туркий халқлар томонидан кенг нишонланадиган Наврўз байрами билан муборакбод этди.

Кремль саройида ўтказилган тантанали кечада Россия эстрадаси юлдузлари, шунингдек чет эллик афсоналар - америкалик хонанда Майкл Болтон, Буюк Британиядан Леон Льюис ва ирландиялик рок-мусиқачи Крис де Бург чиқиш қилишди.

BraVo танлови доирасида мусифий эскпертлар "Йил хонандаси", "Йил мусиқий видеоси" ва "Йил таронаси" каби турли номинацияларда ғолибларни аниқлайдилар.

Асосий мавзулар