10:31 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Победительница конкурса красоты Мисс Москва 2018 Алеся Семеренко

Унвонидан маҳрум қилинган "Мисс Москва" қимматбаҳо тожни синдирди

© Sputnik / Антон Денисов
Маданият
Ҳавола олиш
107310

Танлов ташкилотчилари соҳибжамолдан яримқимматбаҳо тошли тожни катта қийинчилик билан қайтариб олишга муваффақ бўлишганини айтишмоқда. Камига тож синиқ ҳолатда, таъмирталаб экани аниқланган.

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. "Мисс Москва" танловининг 23 йиллик тарихида биринчи марта "Москва гўзали-2018" деб тан олинган Алеся Семеренко унвони ҳамда тожидан маҳрум қилинди. Танлов мажбуриятларига амал қилмаган соҳибжамол шунингдек ярим миллион рубль жарима тўлаши ҳам мумкин.

Гўзаллик танлови юристи Павел Ставицкийнинг сўзларига кўра, шартномада назарда тутилган жарима санкциялари танлов обрўйига путур етказганлик учун ундириб олинади. 

Ставицкийга кўра, Семеренко ижтимоий тармоқлардаги "Мисс Москва" танловига бағишланган барча материалларни олиб ташлаши керак, акс ҳолда танлов ташкилотчилари соҳибжамолни судга беришларини аниқ.

Танлов ташкилотчилари гўзални унвондан маҳрум қилиш сабабларига изоҳ берар эканлар, Семеренко шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармагани ва танлов ғолибаси учун мажбурий бўлган тадбирларда умуман кўриниш бермаганини айтишган эди.

Семеренко бунга жавобан ташкилотчиларни бўхтонда айблади. У "ушбу тадбирларда ҳеч ким уни у ёққа чақирмагани" туфайли бормаганини айтди. Қўнғироқларга эса "телефоним таъмирда бўлгани учун жавоб бермаганман", дея қўшимча қилди.

"Бир нарсани айтишим мумкин, менинг тожим кимнингдир кўзини жуда куйдирмоқда", — деб ёзган Семеренко ўз Instagramида.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тожни Семеренкодан олишда анча қийинчиликларга дуч келинган, ва ниҳоят олингач, тож синиқлиги аниқланган.

Семеренконинг унвондан маҳрум этилгани ҳақида 21 март куни хабар берилди. Эндиликда "Мисс Москва-2018" унвони, шунингдек, ғолиба тожи биринчи вице-мисс Ксения Паленовага ўтади.

Асосий мавзулар