Шаҳзода Ўзбекистонда цензура ҳақида нима деди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишВручение музыкальной премии BraVo
Вручение музыкальной премии BraVo  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳзода Ўзбекистонда санъаткорларга нисбатан қўйиладиган талаблар  ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли актриса ва хонанда Шаҳзода, яқинда Кремль саройи саҳнасида чиқишидан сўнг,  Sputnik мухбири билан суҳбат қилган эди.

Хонанда айтишига қараганда, Ўзбекистонда ижодий жиҳатдан ҳеч ким бировни чекламайди, лекин телеканалларда чиқиш қилганда, ўзбек халқининг урф-одатлари билан боғлиқ бўлган айрим чекловлар бор.

Узбекская певица Шахзода - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳзода: ўғлимнинг бири рэппер, иккинчиси эса полициячи бўлишни хоҳлайди

“Бизда ҳар қандай ижодий киши ўзини намоён қилиши, ижод маҳсулини интернетга жойлаштириши мумкин, бу борада ҳеч ким уни чекламайди, лекин телеканалларда ўзига яраша цензура бор. Бу тўғри тушуниш керак, биз барибир шарқона мамлакатмиз, ўзбек халқининг анъанавий урф-одатлари, маънавияти бор. Ота-оналар фарзандларини имкон қадар яхшироқ тарбия қилишга ҳаракат қилишади. Агар қўшиқларда зўравонлик, бешафқатлик тарғиб этилса - бу албатта тўғри келмайди. Менимча шундай қилиш тўғри бўлса керак. Мен ҳам олдин буни цензура деб ҳисоблар эдим, лекин ҳозир, ўз болаларим пайдо бўлганидан кейин, бундай чоралар кераклигига амин бўлдим”, - дейди хонанда.

Замонавий Ўзбекистон ва Россия эстрадаси ҳақида гапираркан, Шаҳзода ҳозир ҳамма жойда янги замонавий оқимлар пайдо бўлаётганини, лекин олдинги, машҳурлиги узоқ йиллар давомида сўнмайдиган қўшиқлар унинг кўнглига кўпроқ ёқишини хабар қилди.

“Олдин қўшиқларда юрак ва маъно бор эди. Қўшиқ матнига катта эътибор берилар эди. Менимча Ўзбекистонда шундай услуб бироз бўлсада сақланиб қолган. Бизда қўшиқ сўзларига ҳам кўпроқ эътибор беришади. 

Бу билан мен янги йўналишларни танқид қилмоқчи эмасман. Менга ҳам баъзи янги нарсалар ёқади. Устига-устак ўғлим ҳам келажакда рэпер бўлмоқчи. Кўрамиз ким бўлиб етишар экан.  Ҳозирча унинг матнларида бирор ножўя сўз пайқамадим. Тўғри йўлдан кетади деб умид қиламан", -дейди Шаҳзода.

Янгиликлар лентаси
0