13:14 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34

Нукусда оммавий диктантни Sputnik бош муҳаррири ўқиди  

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Маданият
Ҳавола олиш
169 0 0

Нукусда бўлиб ўтган “Оммавий диктант” акциясига кутилганидан 5 баравар кўп одам келди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Кеча Қорақалпоғистонда илк бор “Оммавий диктант” тадбири бўлиб ўтди. Унадн дастлаб рўйхатдан ўтган 200 киши ўрнига мингга яқин иштирокчилар тўпланишди.

Диктант ёзувчилар учун 13 та аҳоли пунктида 17 та хона тайёрланди. Оммавий диктант ўтказиш учун маҳаллий олийгоҳлардан филолог ўқитувчилар таклиф қилинди.

Тадбирнинг асосий майдончаси этиб Мухаммада ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети филиалининг 100 кишилик аудиторияси белгиланган эди. У ерда диктант матнини ўқиш учун Sputnik бош муҳаррири Дмитрий Ключевский таклиф қилинди.

Оммавий диктант учун матн ҳар доим сир тутилади ва диктант бошланишидан бир неча дақиқа олдин конверт очилади. Бу йилги матн россиялик ёзувчи, литература танқидчиси Павел Басинский қаламига мансуб бўлиб, у рус адабиётга бағишланган эди.

Айнан Нукусда фойдаланилган матн Гогольнинг “Ўлик жонлар” асарига бағишланган эди.  Дастлаб аудиторияга тўлиқ матн бошидан охиригача ўқиб эшиттирилади. Тадбирда иштирок этган тажрибали ўқитувчилар айтишига қараганда, диктант осон бўлмаган. Айниқса тиниш белгиларини қўйиш борасида. 

Диктант натижалари 17 апрель куни эълон қилинади. Аълочиларга махсус совғалар тақдим этилади. 

Оммавий диктант илк бор 2004 йилда Новосибирск Давлат университетида ўтказилган эди. Барча хоҳловчиларга ўз билимларини синаб кўриш мақсадида кўнгилли равишда диктант ёзиш таклиф қилинган эди. Кейинчалик ушб тадбир бутун Россия ва дунёга тарқалган эди. 2019 йилда Оммавий  диктант дунёнинг 80 мамлакатида ва 357 та шаҳарларда ёзилди.

Асосий мавзулар