11:23 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, президент Казахстана Касым-Жормат Токаев и певец Димаш Кудайберген

Тошкентда хонанда Димаш Шавкат Мирзиёев билан учрашди

© Instagram / tokayev_online
Маданият
Ҳавола олиш
556 0 0

"Кеча Димаш Тошкентда SOS d‘un terrien en detresse номли француз қўшиғини ижро этди ва ўзбек томошабинлари қалбини забт этди”, - деб ёзган президент Токаев.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Тошкентда қозоғистонлик хонанда Димаш Кудайберген Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев билан учрашди. Учрашув ҳақида Қозоғистон президенти Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Димаш Кудайберген – Қозоғистоннинг довруғини дунёда достон қилаётган юлдуз. Турли давлатлардаги мухлислари унинг концертларида бўлиш ва ноёб овозини эшитишни истайди. Кеча Димаш Тошкентда SOS d‘un terrien en detresse номли француз қўшиғини ижро этди ва ўзбек томошабинлари қалбини забт этди”, - деб ёзган президент Токаев.  

Интернетда эълон қилинган суратларда таниқли хонанда ва Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари  Касим-Жомарт Токаев ва Шавкат Мирзиёев тасвирланган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от QASYM-JOMART TOQAYEV (@tokayev_online)

Қўшиқчи Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг давлат ташрифи доирасида Тошкентда “Ўзбекистон”  халқаро анжуманлар саройида чиқиш қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келганди.

15 апрель куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Асосий мавзулар