17:08 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Певица Максим

Россиялик хонанда МакSим илк бор Тошкентда концерт беради

© Sputnik / Илья Питалев
Маданият
Ҳавола олиш
21610

Артист яқинда аварияга учраган ва жиддий жароҳат олган эди. Ҳозирда аҳволи яхшиланмоқда. Хонанда Тошкентдаги концерт дастури санасини интизорлик билан кутяпти.

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Апрель ойи охирида жиддий аварияга учраган хонанда МакSим, 25 май куни Тошкентда концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда санъаткорнинг продюсери Instagram да хабар берган.

View this post on Instagram

A post shared by Маргарита Соколова (@sokllovamargarita) on

"Тошкент бизни кут! Биз албатта келамиз. Санъаткор аҳволи яхшиланмоқда ва бу унинг илк концерти бўлади. Ва биз бу дастурни ўтказиб юбормоқчи эмасмиз. Шифокорлар ҳам бизни қўллаб-қувватлади. Буларнинг барчасини бизни Тошкентда кутаётганлар учун ёзаяпман. Учрашгунча", - деб ёзган Маргарита Соколова.

Эслатиб ўтамиз, россиялик хонанда МакSим (Марина Абросимова) ўз автомобилида янги клипини суратга олиш учун аэропортга шошилаётган вақтида жиддий ЙТҲга учраган эди.

Сал вақт ўтиб, артист ўз соғлиғи учун қайғурган мухлисларига миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, хонанда 2006 йилнинг 28 мартида "Трудный возраст" деб номланган альбомни чиқариши билан, шуҳрат қозонган. Қўшиқлар тўплами 1,5 миллион нусхаларда тарқалган ва 2007 йилда МакSим Россиянинг тижорий жиҳатдан энг омадли хонандаларидан бирига айланган эди.

Қисқа вақт ичида МакSим Россия ва МДҲ давлатларининг энг машҳур хонандаларига айлана олди.

МакSим шунингдек, МДҲ мамлакатлари радиочартида хит-тароналар бўйича рекорд ўрнатган хонандадир. Хонанданинг еттита таронаси биринчиликкача етиб борган ва рейтинг шоҳсупасида умумий ҳисобда 34 ҳафта турган.

Асосий мавзулар