05:52 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Комил Алламжонов: турк сериаллари устидан шикоятлар сони 5 баравар ортди

© Fb
Маданият
Ҳавола олиш
298 0 0

Телетомошабинлар Алламжоновга турк сериаллари ва лоторея ўйинлари сони кўпайиб кетганидан шикоят қилишди.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Facebookдаги саҳифасида нодавлат телеканаллар фаолиятини танқид қилди.

Хусусан, Алламжонов Агентлик номига телеканалларда намойиш этилаётган турк сериалларни устида келиб тушаётган аризалар сони 5 баравар ортганини хабар қилди.

“Сўнгги вақтларда мамлакат фуқароларининг нодавлат телеканаллар эфирида намойиш этилаётган хорижий, асосан турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда ва Агентликка келиб тушган мурожаатларига кўра, ушбу сериаллар кўп ҳолларда ўзбек халқининг миллий удум ва анъаналарига, шунингдек миллий ўзлигимизга маъно ва мазмун жиҳатдан мос келмайди”, - дейди Алламжонов  

Иккинчидан, Агентлик директори нодавлат телеканалларда маҳсулот ва хизматлар савдосини кўпайтиришга қаратилган пул ва совғалар ўйналадиган кўрсатувлар сони ошганини айтиб ўтди.

Алламжонов айтишига қараганда, нодавлат телеканаллар кўрсатувлар сеткаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, телеканаллар тизимли равишда Лицензия келишуви талабларини бузиб келишмоқда ва ушбу ҳолатлар Агентликда асосли хавотирлар уйғотмоқда.

 

Асосий мавзулар