Хорижий давлатларда Алишер Навоий номидаги маданият маркази ташкил этилади

© Фото из личного архива Майрам КузыбаевойКартина художника Кузыбаева "Алишер Навои и султан Хусейн Байкаро"
Картина художника Кузыбаева Алишер Навои и султан Хусейн Байкаро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маданият, Ташқи ишлар, Адлия вазирликлари хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикасининг “Алишер Навоий номидаги Маданият маркази”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклиф тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. “Хорижда Алишер Навоий номидаги Маданият марказини ташкил этиш тўғрисида”  президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Памятник Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон
Душанбедаги истироҳат боғига Алишер Навоий номи берилади

“Марказ фаолиятининг асосий вазифалари:

Ўзбекистон маданияти ва санъати, анъаналари ҳамда ўзбек тили ва адабиёти ҳамда туризм салоҳиятини ўқув курслари ва тўгараклар ташкил этиш, конференция, семинар, фестиваль ва бошқа маданий-гуманитар тадбирлар ўтказиш орқали хорижда кенг тарғиб этиш;

дўстона халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий мамлакатларнинг фуқаролик ҳамжамиятлари, шу жумладан чет элларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан дўстликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни самарали мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашиш”, дейилган ҳужжатда.

Қарор лойиҳасига марказни ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган Концепция илова қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги Алишер Навоий номидаги маданият маркази Маданият вазирлиги ҳузурида ташкил этилади, хорижий давлатлар билан келишувларга кўра унинг хорижий давлатлардаги шўъбалари фаолият олиб боради.

Кинопленка - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Навоий киносаройида ретро фильмлар намойиши бошланмоқда

Марказнинг хорижий давлатлардаги шўъбалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида Бош қароргоҳ ташкил этилади.

“Марказнинг Бош қароргоҳи ва унинг хорижий давлатлардаги шўъбалари шаҳар марказида жойлашган ўз биноларига эга бўлади. Мазкур биноларда 500 кишилик концерт зали, кўргазма зали, 150 кишилик конференция зали, 80 кишилик кичик зал, ходимлар учун 12 та хона, замонавий кутубхона, музей, 40 кишилик ошхона, ашёларни сақлаш учун омборхона жойлашади.

Шунингдек, Марказ ўз фаолиятини олиб бориш учун Бош қароргоҳи ва унинг хорижий давлатлардаги шўъбаларининг ҳар бири 3 та енгил ва 1 та микроавтобусга эга бўлади”, - дейилган концепцияда.

Янгиликлар лентаси
0