Беларусьда Алишер Навоий бюсти очилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифига тайёргарлик қизғин кечмоқда

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Июль ойи охирида Беларусь Республикасида буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий бюсти очилиш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бугун ОАВ вакиллари билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.

 Президент Республики Белоруссия Александр Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко Ўзбекистонга келади: бу шунчаки “қуруқ” келиб-кетиш бўлмайди

"Июль ойи охирларида Беларусьда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади, биз катта концерт дастурини тайёрлаяпмиз. Дастурда Мустақиллик йилларидаги Ўзбекистон намойиш этилади. Элликдан зиёд киши жалб қилинган", - деди Сайфуллаев.

Маданият вазири шунингдек, Ўзбекистон президентининг расмий ташрифи арафасида Беларусьда буюк мутафаккир Алишер Навоий бюсти очилиш маросими бўлиб ўтишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь етакчиси Александр Лукашенко 2018 йилнинг 12-14 сентябр кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ўзбекистон етакчиси билан учрашган. Ушбу ташриф олдидан Ўзбекистон пойтахтида беларуслик ёзувчи Якуб Колас бюстининг очилиш маросими ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0