21:14 22 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Одилджон Абдукаххаров - председатель Узбекконцерта

"Ўзбекконцерт" раҳбарининг "рэп назорат"да деган гапи интернетда кулгига олинмоқда

Sputnik / Дильшода Рахматова
Маданият
Ҳавола олиш
55301

Айни вақтда "Ўзбекконцерт" раҳбарининг рэп назоратга олингани ҳақидаги гаплари интернет фойдаланувчилари эътиборига тушиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. "Ўзбекконцерт" раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров қўшиқлардаги ножўя сўзлар (сўкишлар)га уруш эълон қилгани ва "рэпни назоратга олгани" ҳақида берган интервьюси интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, "Абдуқаххоров қўшиқ матнида ножўя сўзларни ишлатишни бас қилишлари учун рэперлар устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлингани ҳақида гапирди", - деб ёзади "Биржа" нашри.

"Ўзбекконцерт" раҳбарининг сўзларига кўра, ўз вақтида кўрсатилмаган эътибор туфайли рэперлар рэп матнида сўкишларни ишлата бошлашган ва уларнинг ҳатти-ҳаракати ҳам ножўялашиб кетган. Эндиликда муассаса ходимлари ўз олдиларига рэперларга миллий анъана ва миллий маданият ҳақида куйлаш лозимлигини етказишни мақсад қилиб олганлар.

Айни вақтда "Ўзбекконцерт" раҳбарининг рэп назоратга олингани ҳақидаги гаплари интернет фойдаланувчилари эътиборига тушиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Сайёра Ходжаева, "О, Худо, яқинда бутун дунё устимиздан кулишни бошлайди", - дея ҳиссиётли пост қолдирган.

Никита Макаренко эса: "Худога шукр. Мамлакатимизда ҳеч бўлмаса нимадир назорат остида. Тупак, тинч ором ол. Рэп ишончли қўлларда", - дея сарказм қилган.

Нигора Мухамедова никли яна бир интернет фойдаланувчиси эса эндиликда маҳаллаларда радиоузелларда Зулфия шеърлари билан биргаликда назорат остида бўлган рэплар ўқиб эшиттирилишини айтган ва "Эй хоким посмотри на меня))) Делай как я, делай как я))))", - дея гўёки келажакда ўқиладиган рэпдан бир парча келтирган.

Илгарироқ "Ўзбекконцерт" бирлашмаси рэп йўналишида ижод қилувчилар билан йиғилиш ўтказгани ва 16-18 август кунлари Тошкент шаҳрида Рэп ва Диджейларнинг Халқаро фестивалини ўтказиш белгилаб олингани ҳақида хабар берган эдик.

Асосий мавзулар