"Muzzday 2019": Тошкент музқаймоқ фестивалига чорламоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваЛюди с семьями сегодня спешили на фестиваль, чтобы попробовать новые вкусы мороженого
Люди с семьями сегодня спешили на фестиваль, чтобы попробовать новые вкусы мороженого  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музқаймоқлар қўйилган худуд "Зарафшон" ресторанидан Ғазначилик биносигача жойлашган бўлиб, унда ўнлаб музқаймоқ ишлаб чиқарувчилар 300 турдаги маҳсулотларини намойиш этишади.

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Ўзбекистонда илк марта музқаймоқ, ичимлик ва ширинликлар фестивали ўтказилмоқда, деб хабар қилди Тошкент ҳокимлиги ахборот хизмати.

Мороженое - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги сайилгоҳда бепул музқаймоқ тарқатилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган фестиваль 3 кун давомида (2, 3,4-август кунлари) кечки вақтларда ўтказилади.

Тадбир ўтказиладиган ҳудудлар: Зарафшон, Бухоро, Матбуотчилар ва Сайилгоҳ кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади ва бу ер сайр қилиш ва дам олиш учун катта зонага айланади.

Ташриф буюрувчиларга қулай бўлиши учун Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси рўпарасида, Матбуотчилар ва Бухоро кўчаларида автотураргоҳлар ташкил этилган.

Музқаймоқлар қўйилган худуд "Зарафшон" ресторанидан Ғазначилик биносигача жойлашган бўлиб, унда ўнлаб музқаймоқ ишлаб чиқарувчилар 300 турдаги маҳсулотларини намойиш этишади.

Ҳар бир худудда ташриф буюрувчилар танлов, акция, совринли ўйинлар ва тўхтовсиз ўтказиладиган мусиқий чиқишларнинг гувоҳи бўладилар.

Энг фаол ёшлар учун Диско ҳудуди яратилди. Навбатма-навбат эстрада юлдузлари: Тоҳир Содиқов, Шаҳзода, Райҳон, Нилуфар Усмонова, Зоҳида, Шохруҳхон, Жасур Умировлар чиқиш қилишади.

Ёш ташриф буюрувчиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бродвейдаги фаввора ёнида жойлашган махсус ўйин майдончасида ширинликлардан ташқари, болаларни аниматорлар, спектакллар, танловлар ва қизиқарли ўйин-кулгулар кутмоқда.

Шунингдек, Flash Mob спорт ўйинлари, фотосуратга тушиш хоналари ва интерфаол тадбирлар, қизиқарли мусобақалар ҳам ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0