"Пул ёмғири": Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди

© Instagram / jahongir_atajanovsЖахонгира Атаджанов
Жахонгира Атаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекконцерт” Отажоновга концерт-томоша, тўй-юбилей ва бошқа тантаналарда лицензиясиз фаолият кўрсатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтган.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати хабар қилди.

Певица Озода Нурсаидова  - Sputnik Ўзбекистон
Озода Нурсаидованинг лицензияси қайтариб берилди  

Баёнотда ёзилишича, сўнгги вақтларда Жахонгир Атажанов ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйди. Жорий йилнинг май ойи яъни муборак Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Атажанов томонидан санъаткор одобига, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар кузатилганди.

"Бу шунчаки ўзини кўз-кўз қилиш мақсадидами ёки бошқа мақсаддами, барибир ижтимоий тармоқлардаги бундай кўриниш ёшлар орасида, жамоатчилик ўртасида санъат аҳли тўғрисида салбий фикр уйғотмасдан қолмаган эди.

2019 йил 9 октябрь куни “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрь куни “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросига бағишланган сонида студия мониторида тўйлардан олинган айрим лавҳалар муҳокама қилинди.

Бу лавҳада хонанда Жахонгир Атажонов билан боғлиқ тасвирлар ҳам акс этиб, иштирокчилар бунга салбий муносабатларини билдиришди. Ушбу кўрсатувдан сўнг жорий йилнинг 11 октябрь куни “Qalampir.uz” сайтида “Жамоатчилик хонанда Жахонгир Атажоновнинг лицензиясини олиб қўйишни талаб қиляпти” мавзусида мақола эълон қилинди. Мазкур мақола ижтимоий тармоқларда жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шунга қарамасдан, хонанда Ж.Атажанов жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариш ўрнига ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилиб, “Олларинг мани лицензиямни, маза қилларинг, агар шу билан маданиятли бўлсаларинг. Ман хурсанд бўламан... халқ маданиятли бўлиб кетиб қолса шу билан...” қабилида турли фикрлар билдирди. Хонанданинг ушбу чиқиши ижтимоий тармоқ орқали ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади. Хонанда ўзининг маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган бу каби номуносиб ҳаракатлари орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини мунтазам равишда бузиб келмоқда.  

Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбонов ўртасидаги низо: “Ўзбекконцерт” баёнот берди

    Юқоридагиларни инобатга олиб, лицензиат Ж.Атажанов билан тузилган лицензия битимида мавжуд талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузилганлигини инобатга олиб, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Атажанов Жахонгир Сапарбаевич номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь кунидан тугатилади. Шу ўринда хонанда Ж.Атажоновга концерт-томоша, тўй-юбилей ва бошқа тантаналарда лицензиясиз фаолият кўрсатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

Шу билан бир қаторда, барча санъат аҳлини ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига зид турли хил бемаъни сўзларни тарқатмаслик, жамоатчилик ўртасида санъаткорларга нисбатан ноўрин муносабат шакллантирилишига йўл қўймасликлари борасида огоҳлантирамиз", - дейилган баёнотда.

Янгиликлар лентаси
0