05:03 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Шарқ мода оламининг янги тенденциялари: Тошкент мода ҳафталиги-2019

© UzA
Маданият
Ҳавола олиш
152 0 0

Яқин кунларда Ўзбекистон пойтахти жаҳоннинг таниқли дизайнерлари, мода соҳаси экспертлари ҳамда оддий мода ихлосмандлари учун бош тортишиш саҳнасига айланади.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. 19-24 ноябрь кунлари Ўзбекистонда узоқ кутилган ва энг жозибадор ҳодиса – Тошкент мода ҳафталиги бўлиб ўтади, хабар қилади ЎзМАА.

“Осиё рамзи” Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар уюшмаси - ҳафталикнинг асосий ташкилотчиси.

“Ҳафталикка дунёнинг бир неча давлатларидан соҳага оид таниқли мутахассислар, етакчи дизайнер ва экспертлар ташриф буюриши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Мутахассислик бўйича ҳафталик Дастури қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
• Ўзбек ва хорижий дизайнерларнинг муаллифлик намойишлари

• "Миллий либослар" Фестивали

• # beyoung - ёш дизайнерлар танлови

• Tashkent Fashion Performanсe

• хорижий ва маҳаллий етакчи мутахассисларнинг маҳорат сабоқлари ва семинар-тренинглари

• Ўзбек матолари ва анъанавий либослари кўргазмаси.

Тошкент мода ҳафталиги

Тадбирниг ҳамкор мамлакатлари – Италия, Франция, Буюк Британия, Россия ва бошқалар. Ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган хорижий ва маҳаллий дизайнерларнинг мароқли маҳоратли дарслари, шунингдек тўқимачилик ва кийим-кечак кўргазмалари, айниқса катта таассуротли воқеа бўлиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар