05:32 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Жерар Депардье посетил Центр исламской цивилизации в Ташкенте

Жерар Депардье Ўзбекистонга ташриф буюрди

Узбеккино
Маданият
Ҳавола олиш
169 0 0

Актёр Ўзбекистон азалдан олимлар ва буюк мутафаккирларни дунёга келтирган замин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 7 нояб - Sputnik. Таниқли француз актёри Жерар Депардье Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги маълум қилди. Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари учун Тошкентга келди. Актёр Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг қурилиш жараёнлари билан танишди.

Депардье, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва «Ўзбеккино» агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан ҳам суҳбатлашди.

Жерар Депардье посетил Центр исламской цивилизации в Ташкенте
Узбеккино
Жерар Депардье Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

«Мен ушбу марказни барпо этиш ташаббуси билан чиққан мамлакатингиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ёндашувига қўшиламан. Мамлакатингизда ушбу муқаддас динни инсонпарварлик қадриятларнинг диққат маркази сифатида улуғлайдилар ва бу буюк эътиқодни зўравонлик ва қон тўкиш билан тенглаштирганларни қоралайдилар. Бугунги кунда кўплаб экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон мусулмон дунёси учун инсонпарварлик ривожланиш моделининг пойдеворини қўймоқда. Бу ҳақиқатан ҳам тарихий лаҳзалардир», — дея, Депардье ўз фикрларини билдирди.

Актёр Ўзбекистон азалдан олимлар ва буюк мутафаккирларни дунёга келтирган замин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у ўзбек халқининг меҳмондўстлигидан ва Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросидан ҳайратда эканлигини билдирди.

«Ўзбекистонга ноёб жуғрофий ўрин (ҳудуд) туҳфа этилган. Осиёнинг қоқ юрагида жойлашган бу мамлакат ўзидан ташқаридаги мамлакатларнинг маданиятидан кўплаб маданий анъаналарни тўплади ва шу билан бирга ўз тажрибасини ташқи оламга етказди», - дея таъкидлади Депардье.

Депардье сўзининг охирида Ислом мероси, маърифатли ислом мавзуси Ўзбекистонда суратга олиш ишлари бошланган фильмнинг асосий мавзуларидан бири бўлишини қўшимча қилди.

Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги фильмда суратга тушади

Эслатиб ўтамиз, Жерар Депардье иштирокида ҳужжатли фильмни суратга олиш ташкилотчилари сифатида «Ўзбеккино», Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ташаббус кўрсатмоқда.

Фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистоннинг 5 та шаҳри - Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда олиб борилади.

Асосий мавзулар