05:42 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане

Ўзбекистонлик юлдузлар Тожикистонда концерт берди

Министерство культуры Узбекистана
Маданият
Ҳавола олиш
34410

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросимида Шерали Жўраев, Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Озода Нурсаидова каби санъат усталари қўшиқ куйлашди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, концерт дастуридан аввал Садриддин Айний номидаги опера ва балет академик давлат театри фойесида Ўзбекистоннинг маданий мероси ва халқ ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
Министерство культуры Узбекистана
Концертдан аввал Садриддин Айний номидаги опера ва балет академик давлат театри фойесида Ўзбекистоннинг маданий мероси ва халқ ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Сўнг катта концерт уюштирилди. Унда Шерали Жўраев, Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Озода Нурсаидова, Юлдуз Турдиева, Умид Исроилов, "Мақом", "Тошкент зеболари" ансамбллари ва бошқа истеъдод эгалари ўз маҳоратларини намойиш этишди. 

Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
Министерство культуры Узбекистана
Озода Нурсаидова

Концерт дастуридаги чиқишлар тожик халқининг олқишларига сазовор бўлди.

Асосий мавзулар