14:08 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Фильм Чай молодого узбекского режиссера завоевал Гран-при в Каннах

Ўзбек фильмлари илк бор нуфузли халқаро кинофестивалда мукофот учун курашади

YouTube
Маданият
Ҳавола олиш
87 0 0

Гонгонгдаги “DigiCon6 Asia Awards-2019” нуфузли халқаро кинофестивали мукофотига “Чой” ва “Совға” фильмлари тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Ўзбек фильмлари илк бор  “DigiCon6 Asia Awards-2019” нуфузли халқаро кинофестивалида мукофотлар учун курашади.  Ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар фестивалга иштирок этиш учун Гонконгга жўнаб кетишди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар қилди.

Қайд этилишича, фестивал мукофотига Шокир Холиқовнинг “Чой” ва Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға” фильми тақдим этилган.

“Ёш киноижодкорлар - миллий кинематографиянинг келажаги, шу сабаб уларнинг ижодий маҳорати ошишига катта эътибор қаратиш лозим,” - дейди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Шунингдек, бундай нуфузли фестивалда киноижодкорлар Ўзбекистонда ёш киноижодкорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзларининг қобилияти туфайли иштирок этишаётганини қўшимча қилган.

“DigiCon6 ASIA Awards” – ҳар йили куз ойида Осиёдаги энг иқтидорли киноижодкорларни излаб топиш ва мукофотлаш мақсадида ўтказилади.  Ушбу “DigiCon6 ASIA” кинофестивалида  Япония, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань, Таиланд, Ўзбекистан ва бошқа Осиё давлатларидан иштирокчилар қатнашадилар. Япониянинг йирик медиа кинокомпанияси TBS кинофестиваль ташкилотчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шокир Холиқовнинг “Чой” фильми Канн фестивалида Гран-прини қўлга киритган эди. Ушбу ғалаба билан “Ўзбеккино” ёш режиссёрни табриклаб, сервиз ҳадя этган эди.

Асосий мавзулар