14:10 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
На территории крепости Ичан-Кала в Хиве

Хива Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Sputnik / Мария Науменко
Маданият
Ҳавола олиш
168 0 0

Қарор Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон вакиллари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланган.

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Турксой Маданият вазирлари кенгашининг Ўшда бўлиб ўтган 37-йиғилишида маълум қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги хабар қилмоқда. 

Таъкидланишича, қарор Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон вакиллари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланган.

Маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова Ўзбекистон тарафидан иштирок этган ва  бугунги кунга қадар ўзлигини сақлаб қолган Хива обидалари ҳақида сўзлаб берган.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саммитида 2020 йилда Хива шаҳрини Турк дунёси маданий пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилган эди.

Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 2019 йилда бу мақомга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри эгалик қилмоқда.  2012 йилда Остона шаҳри биринчи Турк дунёси маданий пойтахти бўлган.

Халқаро турк маданияти ташкилоти – ТУРКСОЙ туркий халқларнинг дўстлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, умумий турк маданиятини келажак авлодларга етказиш мақсадида фаолият олиб боради. 

Мавзу бўйича

Туркий тилли мамлакатлар Евроосиёга қўшилгани маъқул – озарбайжонлик сиёсатшунос
Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибини қабул қилди
Мирзиёев Туркий тилли давлатлар кенгаши саммитида нималарни маълум қилди
Теглар:
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Хива

Асосий мавзулар