01:00 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Маданият
Ҳавола олиш
65820

АҚШда — Голливуд, Ҳиндистонда — Болливуд. Ўзбекистонда эса - “Солливуд” номли киночилар шаҳарчаси қурилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Самарқанд яқинида Голливудга ўхшаш киночилар шаҳарчаси қурилади, деб хабар қилмоқда “Дарё” нашри. Нуробод тумани Оқсой ҳудудида қурилиши режалаштирилган киношаҳарча лойиҳаси Vendo group компанияси томонидан амалга оширилади.

“Лойиҳанинг умумий ер майдони 160 гектар бўлиб, шаҳарча Cinema City Sollywood номини олади. Унда замонавий кўринишдаги 3—4 юлдузли меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, дам олиш ва истироҳат боғлари (бульвар, тропик), аквапарк, кинотеатр, концертлар ва конференциялар ўтказиладиган заллар барпо этилади”, — дейди лойиҳа муаллифи Ҳ.Мамасолиев.

Лойиҳани 2022 тўла қувватда ишга тушириш  режалаштирилган.Шаҳарча АҚШнинг Daha USA Group ҳамда Хитойнинг Yiwu Compass Trading компаниялари билан ҳамкорликда қурилади. Биринчи босқичда 15,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини киритиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа туфайли ҳудудда 500 га яқин янги иш ўринлари очилади.Шунингдек, шаҳарчада автомобиль ишқибозлари учун “Авторалли йўлаги”, туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар ташрифини ошириш учун Океанариум қуриш ҳам кўзда тутилган.

Асосий мавзулар