Оловуддиннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари ҳақида қисқа метражли фильм намойиш этилди

© YouTubeАладдин занимается паркуром: блогер снял видео в Узбекистане
Аладдин занимается паркуром: блогер снял видео в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фильм Ўзбекистоннинг Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари жойлашган масканларда суратга олинган.

ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Оловуддиннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари ҳақида қисқа метражли фильм намойиш этилди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарига кўра, паркур ҳаракатлари ишлатилган фильм тарихий жанрда суратга олинган. Унинг сюжети Шарқ эртакларининг машҳур қаҳрамони ҳисобланган Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган.

Фильм Ўзбекистоннинг Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари жойлашган масканларда суратга олинган. Оловуддин ролини экстремал актёр Кален Чан ижро этган.

Мазкур фильм Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан YouTube ижтимоий видеохостингидаги devinsupertramp каналининг Америкалик режиссёри Девин Грэм томонидан ишланган.

“Ўзбекистонда бир умр суратга олиш имконимиз бор эди. Тасвирга олиш ишларини Бухоро ва Хива шаҳарларида амалга оширдик. Ҳаммаси ҳудди фильмдагидек кўринарди, лекин бари реал эди. Одамларнинг муносабати жудаям дўстона, таомлар эса ниҳоятда мазали, бинолар ва тарих эса феноменал эди”, - деб изоҳ қолдирилган каналда.

Саргузаштлар ва спортнинг экстремал турлари ҳақида видеороликлар яратувчи каналнинг 5,5 миллиондан зиёд обуначиси бўлиб, ундаги видеолар 1,3 миллиард мартадан ортиқ кўрилган. 

Янгиликлар лентаси
0