14:00 11 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Маданият
Ҳавола олиш
76501

Эндиликда маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб санъаткорларнинг тўй ва марака маросимларида лицензиясиз иштирок этишларига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Олий Мажлис сенатининг ахборот хизмати маълум қилди.

Янги қарорда кўзда тутилган тартибларга кўра,  бундан буён тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда иштирок этувчи санъаткорлар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига хизмат кўрсатишга рухсат берувчи лицензия нусхасини тақдим этиши шарт.

Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар ҳамда маърака ва маросимларда хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар қонуний тартибда шартнома асосида хизмат кўрсатади.

Юқорида кўзда тутилган маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилаётганда хавфсизлик чоралари таъминланиши шарт.

Асосий мавзулар