02:06 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Маданият
Ҳавола олиш
488 0 0

Баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминорасини қуриш ишлари 1978 йилда бошланиб, 1984 йилда тугатилган.

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. 2020 йилнинг 15 январ куни  375 метрлик Тошкент телеминораси 35 ёшга тўлди. Иншоот баландлиги бўйича марказий Оиёда биринчи, МДҲда эса иккинчи ўринда туради.

Телеминора дунё бўйича 11 поғонани эгаллаб турибди. Унинг ичига кириш ва сайр қилиш учун чипта нархи 35 минг сўмни ташкил этади. 7-16 ёшгача бўлганлар учун эса чипта нархи 15 минг сўм. Дам олиш кунларида нархлар 5000 сўмдан оширилади.

Шунингдек, меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида минора ичида QR-кодли тизим қурилмалари ўрнатилган. 2019 йил 16-ноябрдан бошлаб эса телеминорага чиқиш учун паспорт талаб этиш тартиби тўхтатилган. 

Баландлиги 375 метр бўлган телеминорани қуриш ишлари 1978 йилда бошланиб, 1984 йилда тугатилган. 1985 йил 15 январда фаолият юрита бошлаган. Миноранинг 100 метр баландликдаги қисмида томоша майдончаси жойлашган. Бундан ташқари кўк ва қизил заллар бўлиб, айни дамда қизил залда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Миноранинг қолган бошқа қаватлари техник қаватлар ҳисобланади.  Шахтанинг ичидан учта лифт ўтган.  1биринчи ва учинчилифт меҳмонларга, иккинчи лифт эса ишчилар учун мўлжалланган. Телеминоранинг оғирлиги техникасиз  6000 тонна, техникалар билан 16.000 тонна ҳисобланади.

Минора қаддини кўтариб турган 3 та оёқларининг ҳар бири 90 метрдан, оғирлиги эса 540 тоннадан иборат.

Асосий мавзулар