01:22 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Маданият
Ҳавола олиш
336 0 0

Ўзбекистонлик ёш кинорежиссёрнинг фильми Беларуссиянинг Минск шаҳрида ўтказилган “Ладошка” халқаро фестивалида ғолиб бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Фотиҳ Насимовнинг “Алла” қисқа метражли фильми Беларуссиянинг Минск шаҳрида ўтказилган “Ладошка” халқаро фестивалида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, фильм фестивалнинг “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинациясида бош совринни қўлга киритган.

«Колыбельная» Фатыха Насимова получила главный приз  в номинации «Лучший короткометражный фильм»
«Колыбельная» Фатыха Насимова получила главный приз в номинации «Лучший короткометражный фильм»

Кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг ўғли бўлган Фотиҳ Насимов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Кино телевидение режиссёрлиги” бўлимининг 1-курс магистратурасида ўқийди.

“Алла” қисқа метражли фильмини Фотиҳ Насимов ўқув давридаги диплом иши сифатида, давлат гранти асосида суратга олган.

Бундан аввал, ушбу фильм Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган “Бастау” халқаро кинофестивалида ҳам қатнашган.

Асосий мавзулар