23:45 22 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Маданият
Ҳавола олиш
266 0 0

Жанубий Кореянинг “Паразитлар” фильми нафақат энг яхши хорижий фильм, балки йилнинг энг яхши фильм номинациясидаги ҳайкалчаларни илиб кетди.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 92-“Оскар” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Асосий ғолиблар рўйхати:

Энг яхши фильм — “Паразитлар”;

Энг яхши режиссёр — Пон Жун-хо (“Паразитлар”);

Энг яхши актёр — Хоакин Феникс (“Жокер”);

Кадр из фильма "Джокер".

Энг яхши актриса — Рене Зеллвегер (“Жуди”);

Иккинчи пландаги энг яхши актриса — Лора Дёрн (“Никоҳ тарихи”);

Иккинчи пландаги энг яхши актёр — Брэд Питт (“Бир куни ... Голливудда”);

Энг яхши оригинал сценарий — Пон Жун Хо (“Паразитлар”);

Энг яхши мослаштирилган қилинган сценарий — Тайка Вайтити (“Қуёнча Жожо”);

Энг яхши анимацион фильм — “Ўйинчоқлар тарихи-4”;

Энг яхши ҳужжатли фильм — “Америка фабрикаси”;

Хориж тилидаги энг яхши фильм — “Паразитлар”;

Энг яхши қўшиқ — “Рокетмен”, (I'm Gonna) Love Me Again)  Элтон Жон мусиқаси, Берни Топин сўзлари;

Энг яхши оригинал саундтрек — “Жокер”, Хильдур Гуднадоуттир;

Асосий мавзулар