Ўзбекистон ЮНEСКОнинг яна бир конвенцияси аъзоси бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаги стран-участников фестиваля
Флаги стран-участников фестиваля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда ушбу ҳужжат 148 та давлат томонидан ратификация қилинган. Ўзбекистон ҳам улар қаторига қўшилди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. 2020 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси учун ЮНEСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирли матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Узбекский национальный танец - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмнинг Лазгиси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Конвенция 2005 йил 20 октябрда Париж шаҳрида имзоланган ва 2007 йил 18 мартда кучга кирган. Ўзбекистон Конвенцияни 2019 йил 14 октябрда ратификация қилган. Ҳозирги вақтда ҳужжат 148 та давлат томонидан ратификация қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади – маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўли билан турли маданиятларнинг ўзаро эркин алоқа қилиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Ҳозирги вақтда мамлакатда конвенциянинг асосий қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш учун тегишли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, Мақом санъати халқаро форуми, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши бунга яққол мисол бўлади.

Янгиликлар лентаси
0