16:51 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Маданият
Ҳавола олиш
200 0 0

Беларусда “Ўзбеккино” Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб “Илҳақ” деб номланган фильм суратга олмоқда. Фильмни яратиш ғоясини Шавкат Мирзиёев билдирган эди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Беларусда “Ўзбеккино” киностудияси ижодкорлари томонидан янги “Илҳақ” номли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, 12 февралда суратга олиш ишларининг Ўзбекистондаги қисми якунланиб, ҳозирда суратга олиш жараёни Беларусда давом эттирилмоқда. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги суратга олиш жамоаси “Беларусьфильм” киностудияси ижодкорлари билан биргаликда Минскдаги заводлардан бирида жанг саҳналарини суратга олмоқда. Бу ерда 1943-йиллар муҳити яратилган.

Узбеккино снимает в Беларуси фильм к 75-летию Победы
Министерство обороны Узбекистана
"Узбеккино" снимает в Беларуси фильм к 75-летию Победы

Фильмга Тошкент вилоятининг Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова ва унинг кенжа ўғли Юсуф Холматовнинг тақдири асос қилиб олинган. 5 ўғил ва бир қиз фарзандни бир ўзи вояга етказган бу аёл Иккинчи жаҳон уруши вақтида барча ўғиллари – Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжонни йўқотган. Уларнинг барчасига фронтдан “қора хат” келган. Бундай машъум хатлардан охиргиси Зулфия аяга 1945 йил февралида келган. Она келинлари билан бутун умри давомида фарзандлари хотирасига мотам тутган.

Ушбу фильм уруш, она меҳри, ватан, муҳаббат ва жасорат ҳақидадир.

Таъкидлаш жоизки, фильмни яратиш ғоясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билдирган эди.

Фильм премьераси май ойига белгиланган. Шунингдек, Тошкентдаги Ғалаба боғида уруш вақтидаги аёлларнинг жасорати ва матонати рамзи сифатида фильм қаҳрамони Зулфия Зокировага ҳайкал ўрнатилиши ҳам режалаштирилган.

Асосий мавзулар