12:33 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Маданият
Ҳавола олиш
23210

Ўзбекистон президентининг "Лазги" халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. "Лазги" халқаро рақс фестивалини ўтказиш тўғрисидаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, "Лазги" халқаро рақс фестивалини 2022 йилдан эътиборан анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказиш режалаштирилган.

Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши кўзда тутилган.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов зиммасига юклатилган.

Асосий мавзулар