10:10 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Маданият
Ҳавола олиш
505 0 0

Лоланинг сўзларига кўра, отаси жуда яхши, иқтидорли ва ўта баланд дидли инсон бўлган. Уларнинг сўнгги сўзлашуви нима ҳақда кечганини - материалимизда ўқинг.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева отаси билан бўлган сўнгги мулоқотни ёдга олди. Бу ҳақда хонанда Instagramда пост қолдирган.

Санъаткорнинг Инстаграмдаги кузатувчиларидан бири унга отаси ҳақида сўзлаб беришни сўраган.

"Дадам сочларининг учига қадар интеллигент инсон эдилар. У киши жуда ақлли эди. Жуда сахий ва ноёб иқтидор эгаси. Ўта босиқ, ҳамиша ёқимли майин овозда гапирардилар. Мени назаримда, дунёда у киши жавобини билмайдиган ва доно маслаҳат бера оладиган саволнинг ўзи йўқ эди. Мен шахсий ҳаётимда ҳам, ижодим масаласида ҳам у кишига маслаҳат олгани мурожаат қилар эдим. Дадам мен суянадиган тоғ эдилар. У киши ўзларини яхши кўрардилар, ҳамиша эътибор қаратардилар, ҳамиша яхши кийиниб юрардилар, дидлари жуда нозик ва баланд эди... Дадам кўз ёрадиган маҳалимда албатта ёнимда бўлишга ваъда бергандилар ва мен у кишининг келишларини интиқлик билан кутаётган эдим... Дадам билан охирги у кишининг вафотларидан бир кун олдин гаплашганман... Ҳеч биримиз ўшанда бу сўнгги суҳбатимиз эканлигини ҳатто хаёлимизга келтирмаганмиз", - деб ҳикоя қилган Лола.

Эслатиб ўтамиз, Лола Йўлошеванинг отаси Равшан Йўлдошев 2020 йил 30 март куни вафот этган эди. 

Йўлдошев афсонавий Tarona Records студияси асосчиси, шунингдек, хонанда Зилола Мусаева (Шахзода)нинг собиқ турмуш ўртоғи. 

Асосий мавзулар