13:55 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Маданият
Ҳавола олиш
481 0 0

Бугун Америка ирқчилик туфайли улкан муаммоларга дуч келмоқда, балким бунга уларга болаликдан сингдирилган ғоялар сабаб бўлаётгандир?

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Германия ва бошқа давлатда яшовчи томошабинлар Голливуднинг “Дисней” ва бошқа студияларининг машҳур мультфильмларини томоша қилмоқчи бўлишганда, улар “маданий эскирган тасаввурлар бўлиши мумкин” деган огоҳлантиришга дуч келишди, деб ёзади Биринчи канал.

Юмшоққина қилиб айтилган “маданий эскирган тасаввурлар”  ибораси остида ирқчилик ва фашизм ғоялари назарда тутилган. Гап Микки Маус,  Том ва Жерри, Филча Дамбо, Жунгли китоби, Фантазия ва бошқа хаммага таниш ленталари ҳақида кетмоқда.    

Ахир булар болаликда севиб томоша қилган мультфильмларимиз-ку, у ерда қандай ирқчилик бўлиши мумкин - дейишингиз мумкин. Бугун кўплаб ОАВлар ушбу ҳақида мана бундай ёзмоқда

Дисней студиясида суратга олинган “Фантазия” номли мана бу мультфильм кадрига бир назар ташланг. Унинг яратувчилари нимага шама қилаётганини ортиқча сўзсиз ҳам англаш мумкин. Айнан шу сабабли ҳозир ушбу мультфильмнинг қайта ишланган версияси кўрсатилмоқда. Унда Саунфлауэр номли қора тойчоқ образи олиб ташланган.

Уолт Дисней студиясининг "Фантазия" мультфильмидан саҳна

Филча Дамбо мультфильмида эса учишни орзу қилган содда очиқкўнгил филчага бир тўда қора қарғалар турли ёмонликлар қилади. Қарғалар нафақат қора рангли, балким жуда хунук кийимлар кийган ва энг асосийси америкада “джайв” деб ном олган – одатда қора танлилар гапирадиган слэнгда гаплашади. Бундан фильм яратувчилари қайси ирқ вакилларига шама қилаётганини хатосиз англаш мумкин.

Уолт Дисней студиясининг "Филча Дамбо" мультфильмидан саҳна

Барчамиз болаликда севиб томоша қилган 1967 йилда суратга олинган “Жунгли китоби” (Маугли) мультфильмига назар солайлик. Мультфильмнинг салбий қаҳрамонлари бу – маймунлар ва уларнинг қироли. Маймунлар қироли мультфильмдаги энг ёқимсиз образ: у хунук кийнади, жуда дангаса ва ахмоқ. Мультфилмда Ҳиндистон акс этган ва барча қаҳрамонлар чиройли инглиз акценти билан гапиради, фақат Луи исмли маймунлар қироли америкалик қора танлилар слэнг тили – джайвда гапиради. Энг қизиғи – ушбу образ Редъярд Киплингнинг “Маугли” китобида умуман йўқ. Уни мультфильм яратувчилари атайлаб қўшган. Мақсад?

Уолт Дисней студиясининг "Жунгли китоби" мультфильмидан саҳна

Умуман Дисней мультфильмларида ва Голливуд фильмларида нафақат қора танлилар камситилган. Ундан ташқари осиё ирқига мансуб кишиларни ҳам устидан кулиш ва камситиб кўрсатиш ҳолатлари кўп учрайди.   

Ушбу номақбул камситиш ва кинояларни пайқаш ва танқид қилиш учун инсониятга 30, 40 ва ҳатто 70 йил вақт керак бўлди. Ваниҳоят Дисней студияси ушбу фильмлар учун “уят” ҳис қила бошлади ва кейинчалик яққол расизм акс этган саҳналарни кесиб ташлашга ёки ушбу мультфильмларни тўлиқ прокатдан чиқаришга мажбур бўлди.

Ирқчилик муаммолари американи титратаётган бугунги, кунда эса ҳеч бўлмаса судда ўзини оқлашга асос бўлиши учун контентда “маданий эскирган тасаввурлар бўлиши мумкин” деган ибора билан томошабинни огоҳлантирмоқда.

Асосий мавзулар